Get Mystery Box with random crypto!

МАЙДА БЕЗОРИЛИК ? САВОЛ; Қандай ҳаракат майда безорилик хисо | Юрист блогер /расмий канал

МАЙДА БЕЗОРИЛИК ?

САВОЛ;
Қандай ҳаракат майда безорилик хисобланади ?

ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига кўра,

майда безорилик деганда жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик назарда тутилади ва бундай қилмиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


@Yurist_Blogerr