Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА 10 МЛН СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛ | Юрист блогер /расмий канал

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА 10 МЛН СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ МУМКИН

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (Масалан тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳоказо) соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади.

@Yurist_Blogerr