Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАР ЁЛҒИЗ ОНА ХИСОБЛАНАДИ ? САВОЛ; Биз турмуш ўртоғим бил | Юрист блогер /расмий канал

КИМЛАР ЁЛҒИЗ ОНА ХИСОБЛАНАДИ ?

САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамаймиз. Икки нафар вояга етмаган фарзандим бор. Шу ҳолатимда мен ёлғиз она хисобланаманми ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон Қонунида ёлғиз ота ёки она тушунчасига қуйидагича тариф берилган;

Яъни, болани тарбиялаётган она ёки ота, башарти боланинг туғилганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатларда ота-онасидан бири ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса ёхуд бундай маълумотлар тарбиялаётган онанинг (отанинг) сўзларига асосан киритилган бўлса, шундай ҳолатда улар ёлғиз ота ёки ёлғиз она хисобланишади.

Агар Сизни ўша икки нафар фарзандингизни туғилганлик гувоҳномасини ота деб белгиланган жойига турмуш ўртоғингизни маълумотлари киритилмаган бўлса, масалан Сизлар қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаган бўлсангиз ва фарзандларингизга нисбатан турмуш ўртоғингизни оталиги белгиланмаган бўлса, фарзандларингизни туғилганлик гувоҳномасидаги ота тўғрисидаги маълумотлар шунчаки Сизнинг сўзларингизга асосан киритилган бўлса, манашундай ҳолатларда Сиз ёлғиз она хисобланасиз.

@Yurist_Blogerr