Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАЛАРНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРДА ОТ | Юрист блогер /расмий канал

БОЛАЛАРНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРДА ОТА-ОНА БИРДЕК ИШТИРОК ЭТИШИ ШАРТ!

Оила кодексининг 103-моддасига асосан,


Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.

Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Савол туғилиши мумкин, масалан қандайдир сабаб билан эр-хотин бирга яшамайди ва ота боласига алимент тўлайди. Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса алимент тўлаётган ота болага алиментдан ташқари яна қўшимча моддий ёрдам бериши керакми деб. Ха, бундай ҳолатда ота болага қўшимча моддий таъминот бериши керак. Чунки юқоридаги нормада қўшимча харажатлар учун дейилмоқда. Алимент эса қўшимча харажатлар учун тўланмайди. Нафақат ота, она хам боланинг қўшимча харажатлари учун ота билан бирдек масъул.

@Yurist_Blogerr