Get Mystery Box with random crypto!

ЭНДИЛИКДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИГА БЎЛГАН ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ СОТИШ | Юрист блогер /расмий канал

ЭНДИЛИКДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИГА БЎЛГАН ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ СОТИШ МУМКИН

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра,

2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат этилиши белгиланган.

Бунда:

шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда  ўтказилади;

ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил, 2021 йилгача ҳоким қарори билан олган бўлса, камида 5 йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши керак;

ижарага олувчи аукцион ёки очиқ электрон танлов натижасига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қўшимча тўлов мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлиши шарт;

юридик шахслар ўзларига тўғридан тўғри равишда ижарага берилган ер участкаларини ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йилдан кейин бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.

@Yurist_Blogerr