Get Mystery Box with random crypto!

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ УЧУН ТЎЛОВ ҚАНЧА ? | Юрист блогер /расмий канал

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ УЧУН ТЎЛОВ ҚАНЧА ?

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга кўра,
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги хизматлар учун қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорт берганлик учун — БҲМнинг 80 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни, шу жумладан йўқотиб қўйилганларининг ўрнига янгиларини берганлик учун — БҲМнинг 5 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун— БҲМнинг 2 баравари;

@Yurist_Blogerr