Get Mystery Box with random crypto!

ОИЛАДАГИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ ОЛИШГА | Юрист блогер /расмий канал

ОИЛАДАГИ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИ ОЛИШГА ТАЪСИРИ

САВОЛ;
Болалар нафақаси олишда оиладаги автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили неча йилдан ошмаган бўлиши керак ?

ЖАВОБ;

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга киритилган охирги ўзгаришга кўра, ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган хамда ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар:

ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7 йил) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши рад қилинади.

@Yurist_Blogerr