Get Mystery Box with random crypto!

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади! САВОЛ; Яқ | Юрист блогер /расмий канал

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади!

САВОЛ;
Яқинда ишдан бўшадим лекин 2015-2019 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларим масаласи нима бўлади энди ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Шунга асосан сиз 2015-2019 йиллар мобайнидаги иш даврида фойдаланилмаган меҳнат таътилларингиз учун пуллик компенсация талаб қилишга 100% ҳаққингиз бор. Иш берувчи эса сизга мазкур пуллик компенсацияни тўлаши шарт. Агар иш берувчи юқорида кўрсатилган пуллик компенсацияни тўлаб бермаса судга шикоят қилиб ундириб олсангиз бўлади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

@Yurist_Blogerr