Get Mystery Box with random crypto!

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ. Ўзбекист | Юрист блогер /расмий канал

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5020-сон қарорига кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 33 миллион сўмгача кредит ажратилади.

Кредитлар қуйидаги дастурларни муваффақиятли тугатган хотин-қизларга берилади:

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини;

“Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурларини.

Бу кредит неча йилгача берилади ?
Мазкур кредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади.

Бу кредитни фоизи неча фоиздан ?
Бу кредитни фоизи йиллик 14 фоиз этиб белгиланган.

Кредитни қайтаришни имтиёзли даври борми ?
Кредит 6 ойлик имтиёзли давр билан берилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr