Get Mystery Box with random crypto!

ОЛИС ҲУДУДЛАРГА БОРИБ ИШЛАГАН ПЕДАГОГ ҲОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИР | Юрист блогер /расмий канал

ОЛИС ҲУДУДЛАРГА БОРИБ ИШЛАГАН ПЕДАГОГ ҲОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ.

САВОЛ;

Олис ҳудудларга бориб ишлаган педагог ҳодимларнинг ойлик маошларига қанча фоиз миқдорда устама тўланади ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 йил кунги 471-сон қарори 2-иловасига кўра, олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб белгиланадиган махсус устамалар миқдори;

6 ойдан 3 йилгача 10 фоиз
3 йилдан 5 йилгача 20 фоиз
5 йилдан 10 йилгача 30 фоиз
10 йилдан 15 йилгача 40 фоиз
15 йилдан ортиқ 50 фоиз

Мазкур қарорда алоҳида эътибор бериш керак бўлган жойи бор !
Кўпчилик олис ҳудуд деганда уйидан узоооқда жойлашган жойни тушунади лекин ундай эмас. Сойнинг бу томонидан у томонига ўтиб ишласангиз сизга шу сойдан ўтиб ишларканей деб устама тўлайвермайди. Олис ҳудудларни юқоридаги қарорда ўзини белгиланган жойлари бор. Қарорда ундай жойларнинг рўйхати узун шундан бир-икки мисол айтаман. Мана масалан, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида шундай ҳудудлар бор, Ҳоразмнинг Питнак шаҳрида хам бор, Фарғона вилоятининг Сўх туманида хам шундай ҳудудлар бор. (Маълумот учун сўх туманига самолётда борилади.) Бир сўз билан айтганда олис ҳудудлар рўйхатига географик жойлашуви у ерда ишлаш учун бироз ноқулайроқ ҳудудлар киритилган.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr