Get Mystery Box with random crypto!

Совға қилинган мол-мулк шахснинг хусусий мулки хисобланади! | Юрист блогер /расмий канал

Совға қилинган мол-мулк шахснинг хусусий мулки хисобланади!

Савол;
2015 йилда оила қурганман. 2020 йилда ажралишганмиз. Никоҳ давомида олинган мол-мулк йуқ. 2016 йилда отам менга ҳадя қилган Кобалт русумли автомашина бор. Собиқ турмуш ўртоғим ўша автомашинадан улуш талаб килябди. Уни шунга ҳаққи борми?

Жавоб;
Оила Кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан хар бирини ўз шахсий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, турмуш ўртоғинингиз машинадан улуш талаб қила олмайди. Агарда автомашинани ҳадя эмас шунчаки олди-сотди шартномаси асосида олганингизда, унда улуш талаб қилиши мумкин эди.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
        @Yurist_Blogerr