Get Mystery Box with random crypto!

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади! САВОЛ; Ме | Юрист блогер /расмий канал

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади!

САВОЛ;
Мен яқинда ишдан бўшадим лекин 2016-2018 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларим масаласи нима бўлади энди ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси амалдаги Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Шунга асосан сиз  2016-2018 йиллар мобайнидаги иш даврида фойдаланилмаган меҳнат таътилларингиз учун пуллик компенсация талаб қилишга 100% ҳаққингиз бор. Иш берувчи эса Сизга мазкур пуллик компенсацияни тўлаши шарт. Агар иш берувчи юқорида кўрсатилган пуллик компенсацияни тўлаб бермаса судга шикоят қилиб ундириб олсангиз бўлади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
        @Yurist_Blogerr