Get Mystery Box with random crypto!

БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИ | Юрист блогер /расмий канал

БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН 9 МИЛЛИОН СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

Низомга асосан, хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (9 000 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилади.

Секторлар раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари билан биргаликда маблағ ажратилган вақтдан бошлаб таъмирлаш ишлари сифатли бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr