Get Mystery Box with random crypto!

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ Ў | Юрист блогер /расмий канал

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ

Ўзбекистон Республикасининг 05.05.2022 йил кунги ЎРҚ–767-сон Қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартишлар киритилган.

Кодексга киритилган ўзгаришга кўра,

Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 760 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайдиган бўлди

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, илгари хам шу тоифадаги шахсларга бундай имтиёз бор эди лекин, уларни олдин МҲТЭКМнинг 1,41 баравари яъни – 1 млн 297 минг сўмгача бўлган даромадлари даромад солиғига тортилмас эди. Ўзгаришдан кейин ўша 1 млн 297 минг сўм миқдор 2 млн 760 минг сўмгача оширилди.

Бу дегани эндиликда болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 2 млн 760 минг сўмгача бўлган даромадларидан даромад солиғи тўламайди.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
        @Yurist_Blogerr