Get Mystery Box with random crypto!

МАЪЛУМОТ УЧУН Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жо | Юрист блогер /расмий канал

МАЪЛУМОТ УЧУН

Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилган

Ўзбекистон Республикасининг 19.09.2022 йил кунги 791-сон қонуни билан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилган.

Киритилган ўзгартишларга кўра, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларнинг боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 баравари миқдорида амалга оширилиши белгиланди. (Илгари 10 баравари эди.)

Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан 12 бараварига оширилди.

Ушбу тартиблар 2023 йил 1 январдан кучга кирган.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr