Get Mystery Box with random crypto!

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ САВОЛ; Ҳодимларни мажбурий меҳнатга мажбур | Юрист блогер /расмий канал

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ

САВОЛ;
Ҳодимларни мажбурий меҳнатга мажбурлаган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор ?

ЖАВОБ;
Конституциянинг 37-моддасида, Меҳнат кодексининг 7-моддасида хамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 349-сонли қарорида  мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз баравари (30 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr