Get Mystery Box with random crypto!

ИШЛОВЧИ ҲОДИМНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ИМТИҲОН ТОПШ | Юрист блогер /расмий канал

ИШЛОВЧИ ҲОДИМНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ИМТИҲОН ТОПШИРИШГА ИШ ЖОЙИДАН РУХСАТ БЕРИЛИШИ.

САВОЛ;
Мен давлат ташкилотида ишлайман. Бу йил олий таълимга ўқишга кириш учун имтиҳон топширадиган бўлсам, ишлаб келаётган жойимдан менга ўқишга топширишимдан бироз олдинроқ вақтинча таътил берилиши муаммо бўлмайдими ?

ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 254-моддасига кўра, кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш календарь кун, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади деб кўрсатилган.  Ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.

Демак, Сиз олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун имтиҳон санасига яқин қолганда ишлаб келаётган жойингиздаги раҳбариятга ариза бериб, юқоридаги нормада кўрсатилган ҳуқуқингиздан фойдаланган ҳолда, камида 15 кунлик меҳнат таътилига чиқишингиз мумкин.

Савол юбориш 
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr