Get Mystery Box with random crypto!

5 ЙИЛ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ИМТ | Юрист блогер /расмий канал

5 ЙИЛ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМГА ИМТИҲОНСИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИМИ ?

Ижтимоий тармоқларда 5 йил меҳнат стажи бўлган хотин-қизлар олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади деган гаплар тарқалмоқда. Аслидачи ?

Ҳукуматнинг 09.06.2022 йил кунги 322-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи бор, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Бунда талабгор Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга бўлиши лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга тўғри келиши керак:

1) ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
2) тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
3) ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.

Tавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади

Тоза ёлғонда хам қисман ҳақиқат бўлади деганларидек, ижтимоий тармоқларда юқоридаги маълумотни нотўғри талқин қилиб тарқатаётганларнинг хам хабарларини ҳақиқий қисми бор, фақат бу ерда ҳақиқат шуки, 5 йил стажи бор хотин-қизлар хам олий таълимга тест синовлари орқали қабул қилинади. Имтиёз эса, улар учун алоҳида 500 талик квота ажратилганлиги.

Эээ 5 йил эмас, 15 йиллик стажим бор. Мен энди ўқишга умуман имтиҳонсиз кирар эканман, гулдек умрим хазон бўлдимикан деб ўйлагандим, йўқ ундай эмас экан. Мана узоқдан бўлсада ёруғлик кўринди, кеча тушимда бекорга китобни кўрмаган эканман, орзуларим орзулигича қолиб кетмаслигига ишонардим, рахмат хаммага деб фейк хабарларга ишониб ўтирганлар хафа бўлманглар. Имтиҳонсиз хам ўқишга кириш мумкин, фақат хозир эмас. Балки 5 йилдан кейин ўша кунлар келар, балки 15 йилда хам келмас...

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr