Get Mystery Box with random crypto!

'ЁШЛАР ДАФТАРИ'ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ БИР ҚИСМ | Юрист блогер /расмий канал

"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ БИР ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Ҳукуматнинг 312-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан;

"Ёшлар дафтари"га киритилган, Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Бунда ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси билан контрактнинг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари (15 000 000 сўм)дан ошмаган қисми тўлаб берилади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr