Get Mystery Box with random crypto!

ЭКИНЗОРЛАРНИ ПАЙҲОН ҚИЛГАН ЧОРВА ЭГАЛАРИГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК | Юрист блогер /расмий канал

ЭКИНЗОРЛАРНИ ПАЙҲОН ҚИЛГАН ЧОРВА ЭГАЛАРИГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

САВОЛ;
Мен фермер хўжалигини юритаман. Ҳар йили далалардаги экинларимизга аҳолининг чорва моллари томонидан зарар етказилади, яъни айрим фуқаролар бизнинг экин майдонларимизга ўз чорваларини олиб чиқиб боқиши натижасида экинларимиз нобуд бўлади. Ўшандай ҳолатда экин ерларимизда чорваларини боққан шахсларга қандай жавобгарлик бор ?

ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 104-моддасида, чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

Мазкур нормага асосан, экинзорларингизни пайҳон қилган чорва эгаларига ваколатли оргарлар томонидан Сизнинг шикоятингизга кўра юқорида кўрсатилганидек жарима жазолари қўлланиши мумкин.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr