Get Mystery Box with random crypto!

ЛИМОНЗОР БАРПО ЭТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ Вазирлар Маҳкам | Юрист блогер /расмий канал

ЛИМОНЗОР БАРПО ЭТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 йилдаги 24-сон қарорига асосан, янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.

Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr