Get Mystery Box with random crypto!

БОЗОРЛАРДА САВДО ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ САВОЛ; Бозор ҳудуди | Юрист блогер /расмий канал

БОЗОРЛАРДА САВДО ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ

САВОЛ;
Бозор ҳудудида савдо учун белгиланмаган жойда савдо қилган шахсларга қандай жавобгарлик бор

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 253-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари"га кўра, бозор ҳудудида объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринларини ташкил этиш тақиқланиши кўрсатилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168-моддасига асосан, бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr