Get Mystery Box with random crypto!

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ШАХСИЙ АДОВАТИ САБАБЛИ ҲОДИМИНИ ИШДАН БЎШАТА | Юрист блогер /расмий канал

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ШАХСИЙ АДОВАТИ САБАБЛИ ҲОДИМИНИ ИШДАН БЎШАТА ОЛАДИМИ ?

Савол;

Мен мактабда ишлайман. Мактабимиз директори ўзини менга бўлган шахсий адовати туфайли мени ишдан бўшатиб юбормоқчи. Қонунчилик тарафлама шу тўғрими ?

Жавоб;
Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт эканлиги кўрсатилган. Ушбу моддада иш берувчи ҳодимни қандай ҳолларда лавозимидан озод қилиши мумкинлиги хам белгилаб ўтилган. Лекин, шахсий адоват масаласи санаб ўтилганлар қаторида йўқ ва бўлиши хам мумкин эмас.

Хуллас бу ҳолатда ўша директорнинг ҳаракати норматив томонданам, илмий тарафданам, маданий маърифий мантиқий ва ҳоҳлаган томонлама хам тўғри эмас. Давлат ташкилоти уни аммасини уйи эмаски харяктерига тўғри келган ҳодимни олиб қолиб ёқмаганини ишдан бўшатгани. Бу масалада ҳуқуқи бузилаётган ҳодим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилишга ҳақли ва мазкур органлар ҳодим манфаатларини химоя қилиши шарт...

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr