Get Mystery Box with random crypto!

ТЕЛЕГРАМДА ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ САВОЛ; Мени телеграмимга бир бегона | Юрист блогер /расмий канал

ТЕЛЕГРАМДА ҲАҚОРАТ ҚИЛИШ

САВОЛ;
Мени телеграмимга бир бегона личкадан бегона бир одам доим сўкиниб ёзади. Чўрнилаб юборсам хам бошқа личкадан ёзиб яна асабимга тегади. Телеграм орқали манашундай ҳақорат қиладиган шахсларга хам қонунчиликда жавобгарлик борми ?

ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (6 000 000 сўм)дан қирқ баравари (12 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

Бир шахс иккинчи шахсни телеграм орқали ҳақорат қиладими, инстаграм орқали ҳақорат қиладими, эллик ёки юз грам орқали ҳақорат қилмайдими фарқи йўқ. Ҳақорат қилишми ҳақорат қилиш тамом. Қонунда юзига қараб сўкинганга бошқа, ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилишга бошқача жавобгарлик мавжуд эмас. Тўғри жиноят кодексида интернет тармоқлари орқали ҳақорат қилганлик учун оғирроқ жавобгарлик белгиланган лекин, у жавобгарликни талаблари бошқача.

Демак Сиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлаётган ҳолат бўйича ариза берсангиз, Сизга телеграм орқали хақоратомуз гапларни ёзаётган шахс топилиб, унга юқоридаги 41-моддада белгиланганидек миқдорда жарима қўлланиши мумкин.

У одамни телеграмдан қандай топиш, қандай усулда топиш, қандай теҳник воситалардан фойдаланиб топиш буёғи Сиз ариза берган органнинг муаммоси.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr