Get Mystery Box with random crypto!

УЙНИ ЭГАСИ ИЖАРАЧИ БИЛАН ЁЗМА ШАКЛДА ИЖАРА ШАРТНОМАСИ ТУЗИШИ Ш | Юрист блогер /расмий канал

УЙНИ ЭГАСИ ИЖАРАЧИ БИЛАН ЁЗМА ШАКЛДА ИЖАРА ШАРТНОМАСИ ТУЗИШИ ШАРТМИ

САВОЛ;
Мен уйимни бошқа бир шахсга ижарага берадиган бўлсам, ижарага олмоқчи бўлган шахс билан ёзма шаклда ижара шартномаси тузишим шартми ?

ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 603-моддасида, уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилиши хамда улар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозимлиги кўрсатилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159 прим 1-моддасига кўра, фуқаролар ўртасида турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн баравари (3 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб келтирилган.

Кўриниб турибдики ижара шартномасини ёзма шаклда тузиш бу мажбурият. Қонунчиликда жарима шарт қилиб белгиланган қоидаларга бўйсунмаган шахсларга солинади. Айтишингиз мумкин, хоп мен уйимга ёзма шартнома тузмасдан ижарачи қўйсам ва қачондир, кимдир текшириб қолса жаримани ким тўлайди, менми ёки ижарачими деб. Ундай ҳолатда хам, бундай ҳолатда хам, бошқа бир учинчи ҳолатда хам жаримани уйни эгаси тўлайди. Ижарачи ижара пулига жавоб беради. Уйни эгаси эса ўз мулки билан боғлиқ қонунбузилишларни хаммасига жавобгар бўлади. Ижара шартномангиз бўлмаса қонун бўйича Сизда ижарачи хам йўқ дегани аслида.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
              @Yurist_Blogerr