Get Mystery Box with random crypto!

ПЕДАГОГ ҲОДИМЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШЛАРИ УЧУН ПУЛ ТЎЛАШИ КЕРА | Юрист блогер /расмий канал

ПЕДАГОГ ҲОДИМЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШЛАРИ УЧУН ПУЛ ТЎЛАШИ КЕРАКМИ

САВОЛ;
Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда болаларга таълим берадиган педагоглар тиббий кўрикдан ўтишлари учун ўзларининг ёнидан пул тўлаши керакми ?

ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини иш берувчи томонидан, меҳнат шартномаси тузиш вақтида ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт эканлиги кўрсатилган.

Юқоридаги модданинг охирида, тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар деб белгиланган. Қонунда шундай кўрсатилганми бўлди. Сиздан кимдир тиббий кўрик учун пул талаб қилябдими, билингки у ноқонуний талаб бўлади.

Савол юбориш 
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr