Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАР БИРИНЧИ НАВБАТДА БОҒЧАГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК Қонунч | Юрист блогер /расмий канал

КИМЛАР БИРИНЧИ НАВБАТДА БОҒЧАГА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК

Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.

Улар

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари;

акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr