Get Mystery Box with random crypto!

Вайроналар остида қолган аёл, уни олиб чиқишларидан аввал қутқ | Юрист блогер /расмий канал

Вайроналар остида қолган аёл, уни олиб чиқишларидан аввал қутқарувчилардан бошига ўраб олиш учун рўмол беришларини сўради.

Ҳақиқий иймонли инсон манашундай бўлса керак. Аёл бу ишни шундай вазиятда ҳеч кимга ўзини яхши кўрсатиш учун қилгани йўқ. У яхши кўрсатиш шароитида хам эмас. Вайроналар остида қолишнинг ҳар-бир дақиқаси ўз ҳаёти учун ҳавфли бўлиб турган вақтда у ҳаётидан иймонини устун кўрди. Садоқатни эсдан чиқармади.

Фақат тарихда қолиш учун ёки ўзига ҳурмат орттириш учун ижод қиладиган олимларга, қирғинбарот уюштирадиган сиёсатчи золимларга ҳайкал ўрнатгандан кўра, агар кимгадир ҳайкал ўрнатиш керак бўлса манашундай инсонларга ўрнатиш керак аслида.

@Yurist_Blogerr