Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАР ЁШ ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ. САВОЛ; Биз турмуш ўртоғимиз била | Юрист блогер /расмий канал

КИМЛАР ЁШ ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ.

САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғимиз билан ёш оила сифатида имтиёзли шартлар асосида кредитга уй олмоқчи эдик. Мени ёшим 25 да, турмуш ўртоғим эса 32 ёшда. Сўрамоқчи бўлганим биз ёш оилалар рўйхатига кирамизми ёки ёш оила бўлишнинг хам алоҳида шартлари борми ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4962-сонли Фармонига илова қилиб келтирилган нормага асосан, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак ёки аёл, бева аёл кишилар тарбиялаётган оилалар киритилиши белгиланган.

Демак, ҳар қандай ҳолатда хам ёш оила бўлиш учун эр-хотиннинг ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Савол юбориш 
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr