Get Mystery Box with random crypto!

СУДДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ Фуқаролик ишлари | Юрист блогер /расмий канал

СУДДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; ва бошқалар.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr