Get Mystery Box with random crypto!

КЕРАКЛИ МАЪЛУМОТ !!! Субсидия асосида олинган уй-жой кредити | Юрист блогер /расмий канал

КЕРАКЛИ МАЪЛУМОТ !!!

Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи ушланмайди

Президентнинг 22.09.2022 йил кунги ПҚ-377-сон “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчи (Кафил)лар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (920 000 сўм)нинг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

Савол юбориш
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr