Get Mystery Box with random crypto!

YURISKONSULTS

Telegram kanalining logotibi yuriskonsults — YURISKONSULTS Y
Telegram kanalining logotibi yuriskonsults — YURISKONSULTS
Kanal manzili: @yuriskonsults
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 789
Kanalning ta’rifi

Сизни қийнаётган ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун саволларингизни йўлланг ва бепул ҳамда сифатли ҳуқуқий маслаҳат олинг ❗️
Бундан ташқари, каналимизда қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳам ёритиб борилади❗️
Саволлар учун: @huquq_24_7_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-18 06:51:17 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижга чиқиш биометрик паспортини ЯИДХП ва ДХМ орқали бериш тўлиқ жорий қилинади

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–282-сон, 16.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги консуллик муассасасида консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш тизими қуйидаги ахборот тизимларига интеграция қилинади:

“ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига – никоҳ ва оила аъзолари, вафот этганлик, ёлғиз она ёки ёлғиз ота ҳақидаги маълумотларни олиш учун;

“Нотариус” ахборот тизимига – васийлар ва ота-оналарнинг розилигини, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мажбуриятини текшириш учун;

“Тезкор маълумотлар” ахборот тизимига – судланганлик, маъмурий назоратда турганлик, шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ва шартли ҳукм қўлланилганлик, жиноят иши қўзғатилганлик ҳолатларини текшириш учун;

“Манзил” ахборот тизимига – ота-онадан бирининг Ўзбекистон ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганлигини текшириш учун;

“Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизимига – охирги 5 йилда ишлаган жойи ҳақидаги маълумотларни олиш учун;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га – ушбу ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун;

“ТИЭК” ахборот тизимига – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тоифасига аниқлик киритиш учун.

2022 йил 1 августгача давлат хизмати ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилилиши амалиётга тўлиқ жорий қилинади.

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божи суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тўланиши имконияти яратилади.

@adliya_yordami
27 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-06-18 06:51:17 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларига айрим харажатлар учун компенсация тўланади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-779-сон, 16.06.2022 й.) билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ҳам кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Манфаатдор ташкилотлар, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида округ комиссияларига референдум ўтказилишига кечи билан 10 кун қолганида маълум қилади (илгари 15 кун эди).

Шунингдек, кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида референдум ўтказувчи участка комиссиясини камида 3 кун олдин хабардор қилиши керак.

Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи шахслар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Референдум ўтказувчи комиссияларнинг аъзоларига
референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади.

Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланди.

Қонун билан “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов округининг ҳудуди бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига ўтказилганда ёки унинг ҳудудида янги маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилган тақдирда ушбу сайлов округидан сайланган депутатнинг ваколатлари сақлаб қолинади.

Шунингдек, Сайлов кодексига “Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонунга “Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари ҳал этилаётганда сайлов округларининг чегараларини ўзгартириш” моддалари киритилди.

@adliya_yordami
32 views03:51
Ochish/sharhlash
2022-06-06 15:13:26
Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади

Батафсил
инфографикада

@adliya_yordami
70 views12:13
Ochish/sharhlash
2022-06-06 14:34:17 Давлат хизматларидан фойдаланишда Мобил-ID тизими жорий этилади

https://bit.ly/3OCwbDk

@adliya_yordami
157 views11:34
Ochish/sharhlash
2022-05-21 21:10:39
#Онлайн_ҳуқуқий_маслаҳат

Фуқароларнинг Қўштепа туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, ҳуқуқий маслаҳат олиш имконияти кенгайди

Ассалому алейкум ҳурматли фуқаролар!

Фуқаролар мурожаатлари билан сифатли ва аниқ, манзилли ишлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида Қўштепа туман адлия бўлими томонидан янги @adliya_yordami_bot телеграм боти ишга туширилди!

Энди сиз туман адлия бўлимига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда саволларингизни йўллаб, ҳуқуқий маслаҳат олишингиз мумкин.

Жўнатилган саволлар бевосита Қўштепа тумани адлия бўлими бошлиғи назоратида бўлади.
119 views18:10
Ochish/sharhlash
2022-05-21 18:20:02 Савол ёки мурожаат юбормоқчи бўлсангиз, бу албатта бепул.

Бунинг учун юқоридаги постни 3 та груҳга тарқатиб, ўша группаларда турган ҳолатини скриншот қилиб, бизга @adliya_yordami_bot га юборинг.

Шундан сўнг, саволингизни ёзиб қолдиринг.

Скриншотларни, савол ҳамда мурожаатингизни @adliya_yordami_bot га юборинг
88 views15:20
Ochish/sharhlash
2022-05-21 18:14:42
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш — бош мақсадимиз

Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида доимий хабардор бўлишни истасангиз Қўштепа туман адлия бўлимининг @adliya_yordami телеграм каналига обуна бўлинг!

Бундан ташқари, Сизни қийнаётган ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш, ҳуқуқий маслаҳатлар олишни истайсизми? Қўштепа туман адлия бўлимининг @adliya_yordami_bot телеграм боти орқали ўз мурожаатингизни юборинг ҳамда бепул ва сифатли ҳуқуқий маслаҳат олинг

Мурожаатлар малакали ходимлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда қонун доирасида амалий ва ҳуқуқий ёрдам берилади.
96 views15:14
Ochish/sharhlash