Get Mystery Box with random crypto!

БУГУН ЯКШАНБА МЕҲНАТ КОДЕКСИГА АСОСАН УМУМИЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИС | YURISKONSULTS

БУГУН ЯКШАНБА МЕҲНАТ КОДЕКСИГА АСОСАН УМУМИЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Қонунчиликка кўра, Барча ходимларга дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) берилади. Беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида эса, бир дам олиш куни берилади. Умумий дам олиш куни якшанбадир.

Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Дам олиш кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

https://t.me/huquq_24_7
Каналга уланиш уланиш