Get Mystery Box with random crypto!

​​КАТТА НИЯТ! Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир | 🌍Дунё Гўзалликлари🌊

​​КАТТА НИЯТ!

Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик.  Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:
Нодир:
Мен севган қизимга уйландим,  машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.
Аброр:
Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам  бор.
Баҳодир:
Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...

Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз?
Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди.  Баҳодир эса, "Худойимнинг  менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди.
Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?"
Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан.  Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!

Аҳмади Эверест

@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi