Get Mystery Box with random crypto!

СУҲБAТДОШ Қанийди учраса шундай бир одам: Сен ёқа бўлганда у | 🌍Дунё Гўзалликлари🌊

СУҲБAТДОШ

Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.

Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.

Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.

Aбдулла Орипов

@Mashxur_Xikoyalar
https://telegram.me/joinchat/HGPosVUdpD03NDNi