Get Mystery Box with random crypto!

#Дипломни_тан_олиш Дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган | .........

#Дипломни_тан_олиш

Дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМнинг 2022 йил учун рўйхати тасдиқланди

Халқаро тан олинган рейтинг ташкилотлари (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities)нинг биринчи ТОП-1000 талик рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларининг 2022 йил учун рўйхати Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланди.

Рўйхатга киритилган, яъни халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (QS, THE, ARWU) рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган хорижий олий таълим муассасаларида олинган дипломлар тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

РЎЙХАТНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube