Get Mystery Box with random crypto!

Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет | .........

Абитуриентлар диққатига: жорий йилдан бошлаб олтита ОТМда чет тилидан ижодий имтиҳонлар бўлади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№34, 19.01.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган ОТМларга кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Ушбу янги тартиб қоида қуйидаги ОТМларга тааллуқли:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети.

Изоҳ: фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йуналишларида.

Тошкент давлат педагогика университети
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти.

Изоҳ: хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларида.

Касбий (ижодий) имтиҳонларда чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга бериладиган имтиёзлар сақлаб қолинади.

чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.


@xushnudbek