Get Mystery Box with random crypto!

ㅎㅎ

Telegram kanalining logotibi ytit_podrobnoo — ㅎㅎ
Telegram kanalining logotibi ytit_podrobnoo — ㅎㅎ
Kanal manzili: @ytit_podrobnoo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 45
Kanalning ta’rifi

📚 Институт талабаси томонидан юритиладиган ва барча расмий каналлардан келаётган хабарлар бўйича батафсил ёзиладиган канал.
✍🏻Админга таклиф ва мурожаат: @ytitpodrobno_bot.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2022-07-02 20:03:58 #абитуриент2022

Савол: Ёджу техника институтига ҳужжат топшириб, Давлат ОТМларига ҳам ҳужжат топширсам бўладими? Ҳеч қандай муаммо бўлмайдими ҳужжат топширишда?

Жавоб: Йўқ, муаммо бўлмайди. Сабаби, Ёджу техника институти нодавлат ОТМ ва ҳужжатлар алоҳида топширилади. Имтиҳонлар ҳам Давлат ОТМлари имтиҳонлари билан бир хил пайтда бўлмайди.

@ytit_podrobnoo
7.4K viewsedited  17:03
Ochish/sharhlash
2022-07-02 19:45:31 #абитуриент2022

Имтиҳон ҳақида барча саволларга жавоб бир постда бор. Фақат уни охиригача ўқиш керак, мазмунини салгина тушуниш керак. Ўқишни билмаган одам фақат тушунмайди назаримда. Чунки ҳаммаси майдалаб, ҳатто қайси факультетларда имтиҳон июлда, қайсиларида августда бўлишигача номма-ном санаб ўтилган.

P.s: Постда, каналда жавоби бор саволларни постни тўлиқ ўқимай бераётган обуначилар изоҳи ўчириб юборилади ва огоҳлантиришсиз спам берилади. Ёзилаётган меҳнатни қадрига етинг, илтимос!

Бирон бир жойи тушунарсиз ёки ростан ҳам каналда жавоби йўқ бўлса, ана шунда жавоб берилади.

@ytit_podrobnoo админи, талаба.
7.6K views16:45
Ochish/sharhlash
2022-07-02 14:07:25 Ҳурматли абитуриентлар, сизлар учун ажойиб янгилик! Жорий йилнинг 5 июль санаси, соат 17:00 га қадар admission.ytit.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган ва шахсий кабинетида ҳужжат ҳолати «Қабул қилинган» бўлган абитуриентлар имтиҳони 18 – 21 июль кунлари…
7.9K views11:07
Ochish/sharhlash
2022-07-02 13:49:26 Ҳурматли абитуриентлар, сизлар учун ажойиб янгилик!

Жорий йилнинг 5 июль санаси, соат 17:00 га қадар admission.ytit.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган ва шахсий кабинетида ҳужжат ҳолати «Қабул қилинган» бўлган абитуриентлар имтиҳони 18 – 21 июль кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

Бу имтиҳонлар фақат имтиҳон шакли тест бўладиган таълим йўналишлари учун тегишли.

Яъни бу йўналишлар қуйидагилар:

Даволаш иши, Стоматология;
Чирой эстетикаси;
Мактабгача таълим, Махсус педагогика;
Бошланғич таълим, Корейс тили филологияси, Таржимашунослик;
Туризм, Тарих, Йўл ҳаракатини бошқариш;
Бизнесни бошқариш, Халқаро иқтисодий муносабатлар, Халқаро маркетинг, Бухгалтерия, Банк иши, Молия;
Қурилиш, Муқобил энергия, Лифт муҳандислиги, Ахборот тизимлари муҳандислиги, Электротехника, Мехатроника, Машинасозлик.

Қолган ижодий имтиҳонлар билан ўтказиладиган таълим йўналишларида имтиҳон август ойида бўлиб ўтади.

Яъни бу йўналишлар қуйидагилар:

Рангтасвир;
Либослар дизайни;
Архитектура ва шаҳарсозлик (фақат ижодий имтиҳон шакли);
Ҳамда English education (Инглиз тили таълими) йўналишига тил билиш даражаси сертификати мавжуд бўлмаган абитуриентлар учун суҳбат ҳам август ойида ўтказилади.

Изоҳ: июль ойидаги имтиҳонда турли хил сабабларга кўра қатнаша олмайдиган абитуриентлар учун хавотирга ўрин йўқ. Сабаби, уларда август ойидаги имтиҳонига ҳам кириши мумкин.

Шу билан бирга, биринчи имтиҳон натижасига кўра ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар август ойида бўлиб ўтадиган имтиҳонда ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлишади.
9.5K views10:49
Ochish/sharhlash
2022-07-01 21:15:31
#абитуриент2022

Ҳурматли абитуриентлар!

Тил билиш даражаси сертификатлари бўйича маълумот.

IELTS - минимум 5.5 ёки TOEFL минимум 58 сертификати бўлса, абитуриент танлаган факультетида инглиз тили фанидан имтиҳони бўлса унга фақат шу блок имтиҳонидан максимал балл берилади.

Тил билиш даражаси сертификати бўлмаган абитуриентлар имтиҳонида инглиз тили фани бўлса, унда инглиз тили фанидан 30 та тест ечади. Яъни, сертификат мажбурий эмас.

CEFR- B1, Duolingo-85 сертификатлари фақатгина "English education" таълим йўналишига қабул қилинади. Қолган йўналишларда бу сертификатлар ҳисобга олинмайди. English education йўналишига IELTS-5.5, TOEFL-58 натижагали сертификатга эга абитуриентлар ҳам топшириши мумкин.

Корейс тилини билиш даражаси, яъни TOPIK 3 ва ундан юқори натижали сертификатлари мавжуд абитуриентлар фақатгина "Корейс тили филологияси" йўналишига топширганларида, суҳбат асосида имтиҳон ўтказилади. Қолган йўналишларда бу сертификат ҳеч қандай имтиёз бермайди.

@ytit_podrobnoo
7.4K viewsedited  18:15
Ochish/sharhlash
2022-07-01 10:31:53 Онлайн ҳужжат топширгандан кейин ҳужжат ҳолатини текширинг.

Батафсил ўқиб чиқинг.

@ytit_podrobnoo
7.5K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-07-01 09:11:14
7.6K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-06-30 16:21:57 Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.


@xushnudbek
8.7K views13:21
Ochish/sharhlash