2022-09-03 08:46:52
Бу кечки таълим йўналиши гуруҳларидан бирининг дарс жадвали.
Кечадан буён келаётган саволларга қараганда, айрим талабалар дарс жадвалини тушунмаган.
Қисқача тушунтириш: Вертикал яъни юқоридан пастга қараб ҳафта кунлари ёзилган.
Ҳар бир ҳафта кунининг тўғрисида фанлар номи, қайси аудиториядан бўлиши ва фан ўқитувчиси кўрсатилган.
Масалан:
А-604 — хона рақами.
Исм-фамилия — фан ўқитувчисининг исм-шарифи (айримлар ўзининг исм-шарифини қидиряпти дарс жадвалидан)
Ўртада фан номи — фан номлари инглиз тилида ёзилади (бу сиз инглиз гуруҳида эканлингизни англатмайди, хавотир олманг, барчада шундай)
9,10, 11,12 ( айримлар ўйлаганидек, бу сана эмас ) - юқори қисмда ёзилган сонлар дарсларнинг кетма-кетлиги ва уларнинг тагида бир дарс — соат нечида бошланиб, нечида якунланиши кўрсатилган.
Масалан: 17:00 да бошланади ва 17:50 да якунланади. Ўртада 10 дақиқалик танаффус бўлади.
Бир дарс давомийлиги барча учун — 50 дақиқа.@ytit_podrobnoo
8.9K viewsedited 05:46