Get Mystery Box with random crypto!

Фикр учун ишдан кетиш ёҳуд Бўстон тумани ҳокимининг феодалча у | Yangi Susambil

Фикр учун ишдан кетиш ёҳуд Бўстон тумани ҳокимининг феодалча услуби ҳақида

Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги 12-умумтаълим мактабининг ачинарли ҳолда эканлиги тўғрисида фикр айтган мактаб директори Равшанбек Сайдалиев, бу фикри учун туман ҳокими томонидан ишдан олинибди.

Мактаб директори мактабдаги шароитсизлик сабаб “бу шароитдаги мактабда президент қарорларини амалга оширишнинг имкони йўқ”, дея фикр билдирган.

Қонунчиликка кўра, мактаб директорларини ишдан олишга, мактаб ишларига аралашишга ҳокимларнинг ваколати йўқ. Устига устак сўз ва фикр эркинлиги барча учун кафолатланган, жумладан мактаб директорларига ҳам.

Аммо айрим ҳокимларнинг қонунларни билмаслиги ёки била туриб амал қилмаслиги сабабли бундай ишлар давом этмоқда. Бу ҳолатда Бўстон тумани ҳокими ҳам феодалча йўл тутган, ўзини ҳудуднинг мутлоқи ҳукмдори ҳисоблаган.

Бундан кўриниб турибдики, токи ҳокимларни халқ қонун асосида сайлашга ўтмас экан, улар қонунларга амал қилмаслиги мумкин.

Ҳоким ноқонуний ишдан олган директор масаласини эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги назоратга олиб, холис ўрганиб чиқади, деган умиддамиз.
(с) Р.Кушербаев

@ysusambil