Get Mystery Box with random crypto!

Yangi Susambil

Telegram kanalining logotibi ysusambil — Yangi Susambil Y
Telegram kanalining logotibi ysusambil — Yangi Susambil
Kanal manzili: @ysusambil
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 506
Kanalning ta’rifi

Yangi Susambil ertaklari

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-03-17 16:58:30 Фикр учун ишдан кетиш ёҳуд Бўстон тумани ҳокимининг феодалча услуби ҳақида

Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги 12-умумтаълим мактабининг ачинарли ҳолда эканлиги тўғрисида фикр айтган мактаб директори Равшанбек Сайдалиев, бу фикри учун туман ҳокими томонидан ишдан олинибди.

Мактаб директори мактабдаги шароитсизлик сабаб “бу шароитдаги мактабда президент қарорларини амалга оширишнинг имкони йўқ”, дея фикр билдирган.

Қонунчиликка кўра, мактаб директорларини ишдан олишга, мактаб ишларига аралашишга ҳокимларнинг ваколати йўқ. Устига устак сўз ва фикр эркинлиги барча учун кафолатланган, жумладан мактаб директорларига ҳам.

Аммо айрим ҳокимларнинг қонунларни билмаслиги ёки била туриб амал қилмаслиги сабабли бундай ишлар давом этмоқда. Бу ҳолатда Бўстон тумани ҳокими ҳам феодалча йўл тутган, ўзини ҳудуднинг мутлоқи ҳукмдори ҳисоблаган.

Бундан кўриниб турибдики, токи ҳокимларни халқ қонун асосида сайлашга ўтмас экан, улар қонунларга амал қилмаслиги мумкин.

Ҳоким ноқонуний ишдан олган директор масаласини эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги назоратга олиб, холис ўрганиб чиқади, деган умиддамиз.
(с) Р.Кушербаев

@ysusambil
137 views13:58
Ochish/sharhlash
2023-03-17 13:01:37
25 минг сўм турадиган жойни 550 мингга сотяпди инсофсиз.
Ўша гап! "Эртага қиёмат" деса, жойнамоз нархини оширадиган даврда яшаяпмиз!

@ysusambil
127 views10:01
Ochish/sharhlash
2023-03-17 12:43:41
Электр ҳисоблагичлар кимни ҳисобидан қўйилади?

Аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларига электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд(жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади.

Электрга янги уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.

Агар сизга электр учун электрон "счетчик"ни сотиб ол, деса бу таъминотчи ҳисобидан қилинишини эслатиб, улардан талаб қиласиз.

@r_kusherbayev
114 views09:43
Ochish/sharhlash
2023-03-16 16:27:05 Кун узнинг ёзишича:
The Economist Ўзбекистонни Россиянинг дўстлари рўйхатига киритди

Британиянинг The Economist журнали дунё давлатларининг РФ билан дипломатик, ҳарбий, энергетик ва иқтисодий алоқаларини ўрганиб чиқиб, Москванинг геосиёсий иттифоқчилари индексини тузди. 12 та давлатдан иборат рўйхатдан Ўзбекистон ҳам жой олди.

@ysusambil
100 views13:27
Ochish/sharhlash
2023-03-15 14:54:57 Янги Сусамбилда шармандаларча ишдан олинган амалдор янада юқорироқ лавозимга тайинланиши ҳақида ўйлаб, А.Эйнштейннинг гапи эсимга тушди.

"Дунёда 2 та чексизлик бор. Бири коинот, икиинчиси инсоннинг нодонлиги.
Коинот борасида шубҳам бор."


@ysusambil
100 views11:54
Ochish/sharhlash
2023-03-15 13:30:48 Тилимни тишладим, виждоним оғриди! Жим туриш ҳам ҳиёнат деган овоз чиқди ичимдан. Нима қилай Сусамбилимни севаман!

@ysusambil
93 views10:30
Ochish/sharhlash
2023-03-15 13:27:26 Сафсатабозлик, виждонсизлик, лоқайдлик, очкўзлик, қўрқоқлик жамияти бор ер шарида!

@ysusambil
104 views10:27
Ochish/sharhlash
2023-03-15 13:25:26 Янги сусамбилда аслида қилиниши керак бўлган нарсалар Ҳукмдор манфаатдор бўлган пайтда қилинади.

@ysusambil
103 views10:25
Ochish/sharhlash
2023-03-01 16:54:01
Янги Сусамбил

@ysusambil
125 views13:54
Ochish/sharhlash
2023-03-01 09:52:53
70 ўрнига 60

1 апрелдан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида автомобилда ҳаракатланишининг тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади!

Тадқиқотлар 60 тезликдаги автомобил одамни уриб кетган тақдирда, одамга шикаст етса-да бироқ ўлимга олиб келмаслиги исботланган. Лекин биз барибири ҳеч ким бировни уриб кетмасин деймиз.

Хуллас йўлларда янада ҳушёр бўламиз!

(с) Р.Кушербаев

@ysusambil
115 viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash