Get Mystery Box with random crypto!

Вилоятимиз шаҳар ва туманлари бешта тоифага ажратилди «Респ | 𝗬𝗼𝘇𝘆𝗼𝘃𝗼𝗻𝗹𝗶𝗸𝗹𝗮𝗿 𝟐𝟒 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹

Вилоятимиз шаҳар ва туманлари бешта тоифага ажратилди

«Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб Республикамиз шаҳар ва туманлари 5 та тоифаларга ажратилди. Туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади.

Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари қуйидаги тоифаларга киритилди:

Фарғона шаҳри – 1-тоифага;

Бувайда тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари – 2-тоифага;

Қувасой шаҳри, Бешариқ, Бағдод, Данғара, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк ва Фарғона туманлари – 3-тоифага;

Фурқат тумани – 4-тоифага;

Сўх ва Ёзёвон туманлари – 5-тоифага.

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24