Get Mystery Box with random crypto!

𝗬𝗼𝘇𝘆𝗼𝘃𝗼𝗻𝗹𝗶𝗸𝗹𝗮𝗿 𝟐𝟒 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹

Telegram kanalining logotibi yozyovonliklar_24 — 𝗬𝗼𝘇𝘆𝗼𝘃𝗼𝗻𝗹𝗶𝗸𝗹𝗮𝗿 𝟐𝟒 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹 𝗬
Telegram kanalining logotibi yozyovonliklar_24 — 𝗬𝗼𝘇𝘆𝗼𝘃𝗼𝗻𝗹𝗶𝗸𝗹𝗮𝗿 𝟐𝟒 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹
Kanal manzili: @yozyovonliklar_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.04K
Kanalning ta’rifi

Туманга оид янгиликлар,муаммо ва таклифдар, фото, видео, аудиолар, бўлса @okean_8 га юборинг
Реклама учун 👉🏻 @okean_8

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-01-02 21:59:09
#эслатма

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.5K viewsedited  18:59
Ochish/sharhlash
2023-01-01 18:12:01
Жорий йилнинг декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.6K views15:12
Ochish/sharhlash
2023-01-01 17:43:32
Чуст тумани ҳокимлиги ёнида Янги йил байрами куни дрифт қилиб, хавфли ҳаракатланган машиналар жарима майдонига жойлаштирилди

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.6K views14:43
Ochish/sharhlash
2022-12-31 22:58:57 2023 йил барчангизга муборак бўлсин ! Омадли ва баракали йил бўлсин! Туманимиз ҳар соҳада гуллаб яшнасин!
2.6K views19:58
Ochish/sharhlash
2022-12-31 09:39:01
Вилоятимиз шаҳар ва туманлари бешта тоифага ажратилди

«Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб Республикамиз шаҳар ва туманлари 5 та тоифаларга ажратилди. Туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади.

Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари қуйидаги тоифаларга киритилди:

Фарғона шаҳри – 1-тоифага;

Бувайда тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари – 2-тоифага;

Қувасой шаҳри, Бешариқ, Бағдод, Данғара, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк ва Фарғона туманлари – 3-тоифага;

Фурқат тумани – 4-тоифага;

Сўх ва Ёзёвон туманлари – 5-тоифага.

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.6K viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2022-12-31 00:17:30
Падёмда қарама қарши тарафга чиқиш оқибати

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.6K views21:17
Ochish/sharhlash
2022-12-30 20:06:02
Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди.

Айни дақиқаларда ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, "Док-1 Макс" препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.

"Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!", - деди Президент.

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.8K views17:06
Ochish/sharhlash
2022-12-30 19:27:18
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан: - Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига; - Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига; - Жамшид Абдухакимович…
2.7K views16:27
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:40:32 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.5K views13:40
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:28:43 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

- Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

- Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;

- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.
каналга аьзо бўлинг
@Yozyovonliklar_24
2.8K views13:28
Ochish/sharhlash