Get Mystery Box with random crypto!

Аксинча, энди иккинчи ҳолатга тушиб қолганингда-чи? Онангиз с | Zikr.uz

Аксинча, энди иккинчи ҳолатга тушиб қолганингда-чи?
Онангиз сизга салбий муносабатда бўлиб, сизни ҳақоратлаганда сизни ҳолатингиз қандай бўлар эди? Сиз ўша вақтда нимани ҳис қиласиз? Намозга бўлган муҳаббатингизчи? Онангиз сизни намозга чақирганида қандай ҳолатда бўласиз?

Эй тарбия берувчи, сен фарзандинга намоз ўқишни қўпол йўл билан буюрадиган бўлсанг, у намозга ғазаб билан туради, Аллоҳ билан бўладиган суҳбатига ғазаб билан, балки махзун ва ғамгин ҳолатда юзланади. Сени бундай салбий муносабатинг натижасида фарзандинг Аллоҳни ёмон кўришига сабабчи бўлишинг мумкин. Азон айтилган вақтда, эшитишни хоҳламайдиган бўлиб қолиши мумкин. Негаки, у ўша вақтда онаси унга қўпол муносабатда бўлишини билади. Агар сен намоз ўқишни чиройли йўл билан меҳр кўрсатиб буюрадиган бўлсанг, у азонни эшитиши биланоқ тинглайди. Намоз вақти киришини ва намоз учун азон айтилишини кутади. Негаки, ҳар намоз вақти кирганда, унга кўпроқ меҳр беришингни билгани учун у сенга ва намозга бўлган муҳаббати ошиб боради.

Бир она шундай сўзлайди:
«Мен ва менинг ука-сингилларим, фарзандларим намоз вақтида баҳслашар эди. Ҳар азон айтилганда гўё жанг майдонига ўхшаб қолар эди. Биз катталар намоз ўқи деб таъкидлар эдик, фарзандларимиз эса дангаса эди. Сўнгра улардан ғазабланиб, фарзандларимизга қўл кўтариб, уларга қаттиқ гапларни гапирар эдик. Бир куни бу ҳолатга падари бузрукворимиз гувоҳи бўлдилар. Сўнг барчамизни тўпладилар ва бир муҳим гаплари борлигини айтиб бизга юзландилар:

«Эй азиз фарзандларим! Намоз ўқийсизми?», дедилар ва биз:
«Ҳа Алҳамдулиллаҳ», деб жавоб қайтардик. Яна сўрадилар:
«Сизлар намозга муҳаббатли бўлишингиз учун нима сабаб бўлган ва ибодатни нима учун бажарасизлар?
Ёдингиздами мен сизларни намоз ўқишга қандай чақирар эдим ва қандай муҳаббат билан намозни ўқир эдик», дедилар.

Шу пайт барчамиз ўз ёшлигимизни эсладик. Уларнинг бизга қандай гўзал муносабатда намозга чақирганлари ва биргаликда намозни муҳаббат билан ўқиган вақтларимиз ёдимизга тушди. Отамиз бизга: «Фарзандингизга ҳеч қачон қўпол муносабатда намоз ўқишни буюрманг. У Аллоҳга ғамгин ва ғазабли ҳолатида юзланмасин!», деб насиҳат қилдилар. Бизни тутаётган бу йўлимиз хато эканлигини айтиб, бизга тўғри маслаҳат бердилар. Биз отамиз айтган маслаҳатларини ўз фарзандларимизда синаб кўрдик. Орадан бир қанча вақт ўтганидан сўнг фарзандларимизда ўзгаришлар сездик ва хатоларимизни тушуниб етдик!».

Яна оталардан бири айтади:
«Фарзандим учун муҳим бўлган қандайдир кўрсатув ёки бошқа нарсаларни ташлаб, намозга ғамгин ҳолатда тураётганини сезиб қолдим. Сўнгра, унинг ёнига бориб:
«Эй ўғлим, ҳеч қачон қовоғинг солиқ ҳолатда Аллоҳ билан учрашмагин! Сен Аллоҳ билан кўришгани кетяпсан! Бу ҳолатга хурсанд бўлиб юзлангин. Негаки, сендан бошқа инсонлар бундай учрашувлардан маҳрумдир. Қани, менга чиройли табассумингни кўрсатчи? Эй, ўзимни суюклигим! Намоз вақтида шундай очиқ чеҳра билан муҳаббатингни кўрсатиб адо қилгинки, ҳатто, бу ҳолатингда шайтонни ғазабини келтиргин! Қани, намозингни бошла!», деб айтдим. У намозини ўқиб бўлганидан сўнг яна олдимга чақириб:
«Мана энди сен ўз шайтонингни ўзинг енгиб ўтиб, ҳақиқий мард йигит бўлдинг! Намоз вақтида сен учун муҳим бўлган нарсалардан воз кечиб намозни улардан устун қўйдинг. Негаки, ҳақиқий муҳаббатни намоз вақтида топа олишни тушуниб етдинг. Мен сендан хурсандман баракалла», деб айтдим.

Болам бундан кейин намозини хурсанд ҳолатда ўқийдиган бўлди. Доимо намозини устун қўйиб, бошқа ишларини кейин қиладиган бўлди».

Бир она гапириб беради:
«Бир куни мен қизимни қўпол гаплар билан намозга чорладим ва қизим менга:
«Эй, онажон Аллоҳ номи билан қасамки, агар мен намозни ташлайдиган бўлсам, сиз сабабли бўлади», деди.
Мени жаҳлим чиқиб:
«Қандай қилиб?» дедим. Сўнгра қизим: «Ҳозирги сизни қўпол муомалангиз сабабли азон овозини ёмон кўриб қолдим. Негаки, мен биламанки, сиз менинг олдимга қовоғингиз солиқ, қўпол муносабат билан келасиз ва мени намоз ўқишга чақирасиз. Бу ҳолат такрорланганидан кейин яқинда намоз ўқишни ҳам ёмон кўриб қоламан» деди.