Get Mystery Box with random crypto!

#насихат ОТА-ОНАГА УЧ ЙИЛ СИНОВ. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм | Zikr.uz

#насихат
ОТА-ОНАГА УЧ
ЙИЛ СИНОВ.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар.Ўн ёшга етса,унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Ётар жойларини ажратинглар»,-деб зиёда қилинган.
Абу Довуд,Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.

Бу ҳадисдан биз фарзандларимизни етти ёшни тамомлаб,сўнг саккиз ёшининг биринчи кунидан бошлаб,унга гўзал муомала билан намоз ўқишга буюрар эканмиз.
Сўнгра ўн ёшни тамомлаб ўн бир ёшини биринчи кунидан агар дангасалик қилса, гапимизга қулоқ солмаса уни урушга рухсат берганлари айтилмоқда.

Эй тарбия берувчи,сиз уч йил давомида фарзандингизни урмасдан намоз ўқишга буюрар экансиз.Шу уч йил сизга синов муддати ҳисобланиб, у сизга иккита катта мақсадларни аниқлаб беради:

Биринчи мақсад:
Шу уч йил мобайнида фарзандингизга чиройли муомала, меҳр муҳаббат ва гўзал такрор орқали ибодат лаззатини буюрар экансиз. Шу гўзал муомала ва уни руҳлантирганингиз сабабли, фарзандингиз намозини доим биринчи ўринга қўяди.

Иккинчи мақсад:
Ота-она ўз фарзандига намоз ўқишни урмасдан уқтира олишига ишониши керак. Бу уч йил уларга урмасдан ўргатиш даври ҳисобланади. Бу вақт давомида ота-оналар фарзандлари билан ҳар намозида турли хил машқлар бажаришади. Негаки, фарзанд бошида баҳоналар тўқийди, дангасалик қилади, балки ёлғон ҳам гапиради. Мана шу вақт давомида фарзандни урмасдан ўргатиш лозим. Сиздан талаб қилинаётган нарса фарзандингизни шижоатлантириб, вақти келганда ўз ғазаб ва жаҳлингизни яширишингиздир. Урушдан ташқари жазолашни бошқа усулларини қўллашингиздир.
Масалан, бирор бир нарсадан маҳрум қилиш.
Уч йилдан сўнг тарбия берувчи ўз фарзандига гўзал муомала қилишга эришади.Негаки, исломда фарзанд ўн ёшга тўлганидан сўнг намозини ташлаб қўядиган бўлса, уни урушга рухсат берилган. Бироқ тарбия берувчи шу вақт мобайнида фарзандини намозга шижоатлантира олган бўлса, бундан кейин ўз фарзандини урушга ҳам эҳтиёжи қолмайди. Фарзандни бундай бўлишига тарбия берувчи сабаб бўлади. Унга чиройли тарбия берилса катта муваффақиятларга эришади. Шундан сўнг қўполлик ва урушга ҳам эҳтиёж қолмайди. Бу уч йил Пайғамбаримизнинг ҳикматлари хисобланади. Пайғамбаримиз биринчи бўлиб, чиройли гап, чиройли гап деб буюрганлар ва ўзлари ҳам шу қоидага амал қилганлар. Демак, биз ота-оналарнинг энг устувор вазифамиз шундан иборат экан.

Баъзи ота-оналар фарзандларини намозга чақираётганларида чиройли сўзларни ишлатишади. Афсуски, яна баъзилар фарзандини намозга чақираётганда қўпол муомалада бўлишади. Фарзандингизни намозга бўлган муҳаббатини уйғотишингиз ёки сўндиришингиз сизнинг қўлингизда ва тавсия сифатида айтиш керакки, қайси йўлни танлаш эса ўзингизга боғлиқдир.

Баъзи оналар азон айтилгандан сўнг ўз фарзандига:
«Эй менинг яхши кўрганим, эй менинг севгилим, тур намозингни ўқи!» деб айтар экан. Агар фарзанди дангасалик қилса, бошидан ўпиб:
«Намозга тур, эй, кўзимнинг қувончи Аллоҳ сени ҳидоятга бошласин!» деб намозга чорлар экан.

Яна баъзи оналар ўз фарзандини намозга чақираётганида:
«Эй ҳайвон, тур намозингни ўқи!
Азонни эшитмадингми?
Қулоғинг карми?
Аллоҳ мени сендан узоқ қилсин!», деб салбий гапларни айтар экан.

Фарзандимиз юқорида айтиб ўтилган ҳолатлардан бирига тушиб қолганида ўзини қандай тутган бўлар эди?

Агар сиз биринчи ҳолатга тушиб қолганингизда, яъни онангиз сизга ижобий томондан яхши сўзларни айтганида, ҳар намоз учун айтиладиган азонни эшитганингизда нимани тасаввур қиласиз? Бу ҳолатда онангиз билан қандай муомала қиласиз?
Намозга бўлган муҳаббатингиз уйғонадими?