Get Mystery Box with random crypto!

​БИР ТАН – БИР ЖОНМИЗ Ўзбек ва қорақалпоқ халқи бир илдизнинг | “Yoshlik” jurnali | “Ёшлик” журнали

БИР ТАН – БИР ЖОНМИЗ

Ўзбек ва қорақалпоқ халқи бир илдизнинг икки япроғидир. Уларнинг манфаатлари, орзу-ҳаваслари, истиқболли режалари, ёруғ келажаги бир. Яна ҳам аниқроқ айтганда, ўзбек ва қорақалпоқ халқи бири-бирига жигар. Демакки, бир тан – бир жон. Уларни бошқача тасаввур этиб бўлмайди.
Бугун дунёнинг турли минтақаларида миллатлар ўртасида чиқаётган низолар, оға-ини бўлган халқлар орасига солинаётган турли нифоқлар ҳам улар учун бегона. Аммо куни кеча Нукус шаҳрида бўлиб ўтган воқеалар кишини бирдам сергакликка, чуқур ўйга толдиради.
Бу воқеалар мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини бузишга уринаётган айрим шахс – кучлар борлигини “ойдек” кўрсатиб қўйди. Демакки, ҳамжиҳатлик ва бирдамликни қўлдан бермай оғизбирчлик билан ғаразли кимсаларнинг найрангларидан ўтиб олишимиз шарт.
Ўйлайманки, бугун ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмаслик фарзандларимизнинг ёруғ келажаги кафолатидир. Буни Қорақалпоғистонда истиқомат қилаётган ҳар бир юртдошимиз англаб турибди.

Нурилла Чориев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси