Get Mystery Box with random crypto!

#Карвон_қўнғироғи МЕН БИЛГАН МЕЗОН Тупроқнинг энг катта ҳикм | “Yosh kitobxon” INFO

#Карвон_қўнғироғи

МЕН БИЛГАН МЕЗОН

Тупроқнинг энг катта ҳикмати шундаки, унда ҳар қандай уруғ унади, ўсади, камол топади. Адабиёт ҳам шунга ўхшайди. Унда ҳам энг гўзал фикрлар ва туйғуларнинг униб-ўсишини кўрасиз. Ўтган асрдаги материалистларнинг энг катта хатоси улар инсондан ҳайвонни изладилар. Бу бор гап. Ҳақиқий адабиёт эса махлуқдан малакни излайди. Ҳатто ичи зулмат одамнинг тийнатидан ҳам нур топади ёхуд унга нур олиб киради. Румий, Навоий, Гёте, Толстой… Бу зотларнинг ҳаммаси шу мақсадда адабиёт яратганлар. Инсонни инсондай кўришни истаганлар. Мен бундан бошқа мезонни билмайман.

Эшқобил ШУКУР, «Шоир ўз тилида куйлаши керак» мақоласидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi