Get Mystery Box with random crypto!

Болаларнинг туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий | Yosh onalarga maslahatlar

Болаларнинг туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?

Шифокор Нозима Ўринова

Туғма аномалияларнинг ривожланишига,асосан,олтита фактор таъсир қилади:

- ҳомиладор аёллардаги анемия
- аёлнинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касаллари
- вирусли касалликлар
- гормонал фактор
- нейрогуморал фактор
- яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.

Камқонлик,ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида аёлнинг гриппга чалиниши ва бунга қарши даволанмаслиги,қолаверса,буйрак ва бошқа аъзолардаги сурункали хасталиклар,онада учрайдиган турли инфекциялар ва вирусли касалликлар ҳомиланинг соғлом ривожланишига имкон бермайди

Натижада болада туғма нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин. Бу муаммонинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин бўлажак ота-она тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиб, касаллик аниқланса,даволаниши лозим

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi
Instagram sahifamiz