Get Mystery Box with random crypto!

Бирни кўриб фикр қил… ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ Кексаларимиз «Қўшн | "YORQIN HAYOT" GAZETASI

Бирни кўриб фикр қил…

ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ

Кексаларимиз «Қўшнинг тинч, сен тинч,» деб бежиз айтишмайди. Ҳаммамиз маҳаллада яшаймиз. Унда рўй бераётган яхши янгиликлардан хурсанд бўлсак, нотинчликдан куйинамиз.
Фуқаро Олтинбой (исми ўзгартирилган) маст-аласт юриши билан қўшниларни тез-тез безовта қилиб туради. Бу сафаргиси эса ошиб тушди.
Ярим кечасидаги бақир-чақирлардан безовта бўлган қўшни ота ва ўғил уни тартибгача чақириш, тинчгина дам олишини тушунтириш учун хонадонига чиқишди. Олтинбой: «Бу менинг уйим, хоҳлаганимни қиламан,» деб ота-болага ташлана кетди. Қўлига таёқ олиб, қўшнисининг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказди.
Суд ҳукмига кўра у жазосини олди. Бирок қўшничилик муносабатларига дарз кетди. Тан жароҳати тузалар, қалб оғриғи қолиши табиий.
Хуршид ЗОКИРЖАНОВ,
Ҳомиджон АЗИЗОВ,
туман прокурорининг ёрдамчиси.
https://t.me/yorqin_hayot1