Get Mystery Box with random crypto!

Семинар “САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР-ЖАМИЯТИМИЗ ИСТИҚБОЛИ” Ўзбекистон | "YORQIN HAYOT" GAZETASI

Семинар
“САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР-ЖАМИЯТИМИЗ ИСТИҚБОЛИ”

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлими бошқаруви тизимида меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг билимларини ошириш мақсадида “Салоҳиятли кадрлар-жамиятимиз истиқболи” мавзусида ўқув-семинари ташкил қилинди.
Ўқув-семинарга Наманган вилояти Адлия бошқармаси, вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси ва вилоят Савдо-саноат палатаси вакиллари таклиф этилди.
Ўқув-семинарда “Нодавлат-нотижорат ташкилотлари томонидан бериладиган маълумотлар, тақдим этиладиган ҳисоботлар, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг турли грант танловларида иштирок этиш тартиблари, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори билан ишлаш тартиби, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди тизимида тадбиркорликни ташкил этиш, хужжатларини юритиш масалалари ва фонд қошидаги “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши билан боғлиқ хужжатлар юритилиши тўғрисидаги масалалар тушунтирилди.
Ўқув семинарда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Учқўрғон туман бўлинмаси ходимлари ҳам иштирок этишди. https://t.me/yorqin_hayot1